«ҳоким ўринбосари» тегли мақолалар


ДХХ ходими Сурхондарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
16 май 2022, 08:55

ДХХ ходими Сурхондарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Абдурасул Абдурахманов Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бўйича бошқармасида фаолият юритган.

Уткиржон Қодиров Қашқадарё ҳокимига ўринбосар бўлди
20 апрель 2022, 09:50

Уткиржон Қодиров Қашқадарё ҳокимига ўринбосар бўлди

Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Уткиржон Қодиров Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У ушбу лавозимда Бахром Юсуповнинг ўрнини эгаллади.

Алексей Хен Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари бўлди
13 апрель 2022, 13:57

Алексей Хен Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари бўлди

Алексей Хен Тошкент ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У ўзи ишлаб келаётган Рақамли ривожланиш департаментига раҳбар бўлди.

Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
11 апрель 2022, 09:50

Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сирдарёда вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Дилмурод Абдурахманов тайинланди. У бунга қадар Сайхунобод туманидаги тўқимачилик кластерига раҳбарлик қилган.

Зангиота тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари қидирувга берилди
30 март 2022, 23:43

Зангиота тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари қидирувга берилди

Зангиота тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича собиқ ўринбосари қидирувга берилди. У ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва мансаб сохтакорлиги каби жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.

Ҳазорасп туман ҳокими ўринбосари $12 минг пора олганликда гумонланмоқда
26 март 2022, 09:56

Ҳазорасп туман ҳокими ўринбосари $12 минг пора олганликда гумонланмоқда

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани ҳокимининг ўринбосари фуқарога ер ажратиб бериш ҳамда ноқонуний қурилган бинони буздирмаслик эвазига 12 минг доллар пора олаётганда қўлга тушгани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

«Ўзсаноатэкспорт»нинг собиқ раиси Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
17 март 2022, 10:11

«Ўзсаноатэкспорт»нинг собиқ раиси Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Ойбек Мирзабеков Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар «Ўзсаноатэкспорт» АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.

Ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари фаолияти рейтинги натижалари очиқланди
27 октябр 2021, 12:54

Ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари фаолияти рейтинги натижалари очиқланди

Республика бўйлаб ҳокимларнинг фаолияти самарадорлигини акс эттирувчи рейтинг натижалари argos.uz порталида эълон қилинди. «Вилоятларнинг ТОП туманлари» умумий рейтингида Навоий ҳамда Хоразм вилоятлари кичик фарқ билан етакчилик қилмоқда. Энг қуйи поғонани эса Сурхондарё вилояти эгаллаган.

Ҳоким ўринбосарлари фаолияти KPI асосида баҳоланади
29 август 2021, 19:35

Ҳоким ўринбосарлари фаолияти KPI асосида баҳоланади

Президент қарори билан ҳокимлар ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилмоқда. Улар фаолияти «қониқарсиз», «қониқарли», «яхши» ва «аъло» деб баҳоланади. Улар ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари учун шахсий жавобгар этиб белгиланди.

Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари пора билан қўлга тушди
19 август 2021, 17:31

Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари пора билан қўлга тушди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўқон ҳокимининг биринчи ўринбосари ва вилоят минтақавий темир йўл узели молия бўлими бошлиғи ўринбосарини пора билан қўлга олишди, деб хабар берди «Xabar.uz». Айтилишича, мансабдорлар аукционда ғолиб бўлиши эвазига тадбиркордан 180 минг доллар талаб қилишган.

Жиззахда давлат буюртмаларини қўлга киритган компаниялар вилоят ҳокими ўринбосарига алоқадор бўлиши мумкин
28 декабрь 2020, 19:32

Жиззахда давлат буюртмаларини қўлга киритган компаниялар вилоят ҳокими ўринбосарига алоқадор бўлиши мумкин

Жиззах вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати»дан 292,1 млрд сўмлик давлат буюртмаларини Qurilish Ta’minoti, J-Quruvchi и Abduvohid Qurilish Ta’mir компаниялари қўлга киритган. Ушбу компаниялар асосчилари вилоят ҳокими ўринбосари Акрам Раҳмонқуловга алоқадор бўлиши мумкин.

Бир қатор ҳудудларда ҳоким ўринбосарлари катта миқдорда пора олаётганда ушланди
15 октябр 2020, 21:52

Бир қатор ҳудудларда ҳоким ўринбосарлари катта миқдорда пора олаётганда ушланди

Президент бошчилигидаги селекторда коррупцияда айбланиб қўлга олинган мансабдорлар ҳақида маълумот берилди. Жумладан, Қибрай тумани ҳокими ўринбосари 35 минг, Тошкент ҳокимлиги қошидаги бошқарма бошлиғи 1,4 млн, Марҳамат тумани ҳокими ёрдамчиси 29 минг, Бувайда ҳокими ўринбосари 20 минг доллар олаётганда ушланган.

Ўзбекистонда бир қатор ҳокимларга ўринбосарлар тайинланди
10 сентябрь 2020, 12:13

Ўзбекистонда бир қатор ҳокимларга ўринбосарлар тайинланди

Ширин шаҳар ҳокими сифатида фаолият юритиб келган Абдуғаффор Хожиматов Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари лавозимини эгаллади. Шунингдек, Андижон ва Самарқанд вилоятлари ҳокимларига ҳам янги ўринбосарлар тайинланди.

Тошкент ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
2 июль 2020, 17:13

Тошкент ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сардор Абдуллаев Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Қибрай туман ҳокимининг ўринбосари тадбиркордан $25 минг олаётганда ушланди
18 июнь 2020, 11:56

Қибрай туман ҳокимининг ўринбосари тадбиркордан $25 минг олаётганда ушланди

Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимининг ўринбосари хусусий тадбиркорга ер майдонини сотишни ваъда бериб, 25 минг доллар олаётганда қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг